Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб 0-0 Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта 1-1 Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар - Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

“Ҳиндистон ўйинчилари қўл бериб кўришишдан бош тортди” — Покистон мураббийи

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистон крикетчилари Покистон жамоаси билан учрашувда уларга қўл сиқишдан бош тортди. Бу ҳақда Покистон мураббийи Майк Ҳессонга таяниб, BBC хабар берди.

Дубайда бўлиб ўтган Осиё кубоги доирасидаги учрашувда Ҳиндистон етти зарба фарқ билан ғалаба қозонди. Аммо ўйиндан кейин капитан Сурякумар Ядав ва унинг ҳамроҳи Шивам Дубе одатдагидек майдон марказида рақиб билан қўл сиқиш ўрнига дарҳол майдонни тарк этди.

Покистонлик ўйинчилар майдонни тарк этар чоғи Ҳиндистон жамоаси томон йўналган, бироқ рақиблар аллақачон кийим алмаштириш хонасига кириб кетган. Ҳатто қуръа ташлаш вақтида ҳам Сурякумар ва Покистон сардори Салман Агҳа қўл сиқишмаган.

“Биз ўйин якунида қўл сиқишга тайёр эдик. Рақибларимиз бундай қилмаганидан афсусдамиз”, деди янги зеландиялик Ҳессон.

Ўйиндан кейинги нутқида Сурякумар Ядав ғалабани “Ҳиндистонга мукаммал қайтарилган совға” деб атади.

“Бугунги ғалабамизни жасорат кўрсатган барча қуролли кучларимизга бағишлаймиз. Террорчилик ҳужуми қурбонлари ва уларнинг оилалари билан бирдаммиз”, деди у.

Покистон жамоаси вакилларидан ҳеч ким сўзга чиқмаган. Ҳессоннинг айтишича, бундай қарор Ҳиндистон жамоасининг қўл сиқишдан бош тортганига жавобан қабул қилинган.

“Биз уларнинг олдига қўл сиқиш учун бордик, лекин улар аллақачон кийим алмаштириш хонасига кетиб қолган экан. Ўйинни шундай якунлаш ачинарли бўлди. Ўз ўйинимиздан қониқмаганимизга қарамай, қўл сиқишга тайёр эдик”, деди Ҳессон.

Ҳиндистон ва Покистон апрель ойида Кашмирда сайёҳларга уюштирилган жангарилар ҳужумидан сўнг тўрт кунлик ҳарбий тўқнашувга киришган эди. Ҳиндистон бу ҳужумда Покистонни айблаган, бироқ Исломобод буни рад этган. Бу икки қўшни давлат ўртасидаги сўнгги ўн йилликдаги энг шиддатли тўқнашув бўлиб, унда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.

Давлатлар аллақачон халқаро мусобақалардан ташқари бир-бирлари билан крикет ўйнамасди. Осиё кубогини бекор қилиш ёки бойкот қилиш ҳақидаги чақириқларга қарамай, мусобақа барибир ўтказилди. Шунингдек, февраль ойида Чемпионлар кубоги доирасидаги аввалги учрашув ҳам Дубайда ўтказилган, чунки Ҳиндистон турнир мезбони бўлган Покистонга боришдан бош тортган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:54, 15.09.2025.
Ўқилди: 2542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мареска "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади [2896]

От изини той босар: ўзбек боксининг ёш авлоди ҳам жаҳонда етакчи! [2751]

«Умид қиламизки, улар бу воқеадан сабоқ чиқаришди». Хитой медиакорпорацияси Мбаппенинг узр сўрашига жавоб берди [2263]

Каннаваронинг укаси Ўзбекистон МТЖ сабаб Италия клуби билан шартнома имзолай олмади — ОАВ [2120]

Насри: «Месси менинг рейтингимдаги энг яхши ўнликка кирмайди» [1987]

«Олтин тўп» соҳиби Ҳарри Кейн 24 миллион евролик қаср қурмоқда. Ҳатто Роналдуда ҳам бундай ҳашамат йўқ! [1779]

Ямал бир ҳафта давомида Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритишини ҳис қилган [1698]

Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг Кэррик бўйича қароридан ҳайратда [1566]

Мбаппе сабаб Ла Лига Хитой билан шартномадан 400 млн евро йўқотиши мумкин [1560]

"Барселона" 100 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчига қизиқмоқда [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик