Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

«Бургутлар» Осиё осмонидаги парвозга тайёрланмоқда ёҳуд ОЧЛ 2 даги илк рақиб ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Андижон» футбол клуби 17 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси 2 доирасида ўзининг илк беллашувини Туркманистонда «Аркадағ» клубига қарши ўтказишидан хабарингиз бор. Ҳозирда барча эътибор бўлажак беллашувга қаратилган.

«Андижон»нинг ОЧЛ 2 даги илк расмий рақибига айланган - «Аркадағ» клуби ҳақида тўхталадиган бўлсак, ушбу жамоа ташкил этилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. 2023 йилнинг 1 январь куни мазкур жамоага асос солинди. Шунга қарамай, қисқа вақт ичида клуб Туркманистон чемпионатида янги лидер сифатида гавдалана бошлади.

«Аркадағ» «Чақириқ» Кубоги мусобақаси ғолиблигини қўлга киритган ҳолда ОЧЛ 2 га йўл олди. Ҳал қилувчи ўйинда «Аркадағ» Камбоджанинг «Свайриенг» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Маълумот учун, «Чақириқ» Кубоги ОЧЛ Элит ва ОЧЛ 2 мусобақасидан кейинги ўринда турувчи турнир саналади. «Аркадағ» худди «Андижон» сингари ОЧЛ 2 да дебют мавсумини бошлайди.

Туркманистон «Юқори» лигасида (бизнинг Суперлигамиз каби) 8 та жамоа иштирок этади. «Аркадағ» шу кунгача 20 та ўйин ўтказган бўлиб, барчасида 100 фоизли натижа кўрсатди, яъни, 20 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. 60 очко билан якка пешқадамлик қилаётган бу жамоа иккинчи ўриндаги “Альтин Аср”ни 27 очкога ортда қолдиряпти. Жамоа чемпионатда охирги ўйинини 11 сентябрь куни сафарда «Мерв» клубига қарши ўтказиб 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Туркманистон терма жамоасининг асосини «Аркадағ» клуби футболчилари ташкил қиладилар.  Шунингдек, таркибида фақат маҳаллий футболчилар тўп суришмоқда, легионерлар хизматидан фойдаланишмайди.

«Аркадағ» янги ташкил этилганига қарамасдан умумий ҳисобда 4 та соврин қўлга киритишга улгурди. Жумладан, Туркманистон чемпионлиги ва мамлакат Кубоги соҳибига айланган.

Клуб уй ўйинларини Аркадағ шаҳридаги «Аркадағ» стадионида ўтказиб келмоқда. Ўз бағрига 10 минг томошабинни сиғдиради.

Шунингдек, «Аркадағ» клуби мамлакат чемпионатида 2023 йилдан иштирок этишни бошлаган бўлса, ҳали шу кунга қадар мағлубиятга учрагани йўқ. Ўтган йили ҳам, ундан олдинги йили ҳам 100 фоизли натижа қайд этди. Фақат ОФК тасарруфидаги “Чақириқ Кубоги”да «Аркадағ» икки марта мағлубиятга учраган.

«Аркадағ» футболчиси Дидар Дурдиев 14 та билан чемпионатда тўпурар бўлиб турибди. Ундан кейин Бегенч Аҳмаммедов 13 та гол ва Альтимурат Аннадурдиев 12 та билан бормоқда. Қизиғи, улар ҳам «Аркадағ» аъзолари. Мухлисларимизга таниш бўлган ва Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган Арсланмурад Аманов «Аркадағ»да фаолият олиб боряпти.

Эслатиб ўтамиз, эрталаб соат 08:00 да жамоамиз аъзолари ўз мухлислари билан биргаликда Андижон аэропортидан чартер рейс орқали Туркманистонга жўнаб кетади.

«Андижон» жамоамизга бўлажак тарихий учрашувда омад тилаймиз. Бизнинг ҳам ўз мақсадимиз ва режаларимиз бор. «Бургутлар» Осиё осмонидаги парвозга тайёрланмоқда.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:36, 15.09.2025.
Ўқилди: 2014 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.