Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Луиш Нани Португалия терма жамоасининг ҳозирги имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Айни пайтда Россиянинг “Альфа-Банк” медиа клубида тўп тепаётган Нани ўз терма жамоасининг имкониятларини юқори баҳолади.
“Португалияда жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун ҳамма имкониятлар мавжуд”, — дея Нанининг сўзларини келтиради “Советский Спорт”.













