Кириш Регистрация

«Андижон»нинг Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасидаги рақиби ҳақида

Баҳо:
+ | -

17 сентябрь куни «Андижон» клуби Осиё чемпионлар лигаси 2 мусобақасидаги юришини бошлайди. "Бургутлар" дастлабки турни ўтган мавсум бўлиб ўтган ОФК Чақирув Лигаси мусобақасининг амалдаги чемпиони — Туркманистоннинг «Аркадағ» клубига қарши ўтказади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз.

«Аркадағ» клуби узоқ тарихга эга клуб эмас. Жамоа 2023 йилнинг 1 апрель санасида ташкил топган.

Жамоа ўз уй учрашувларини Аркадағ шаҳрида жойлашган «Аркадағ» стадионида ўтказади. Ушбу майдон ўз бағрига 10 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Клуб 2 карра Туркманистон чемпиони, 2 карра Туркманистон кубоги соҳиби ҳисобланади.

Жамоа ўтган мавсум ўз тарихида биринчи маротаба ОФК томонидан ўтказиладиган мусобақа - ОФК Чақирув Лигасида иштирок этди ва дебют мавсумининг ўзидаёқ мусобақанинг бош совринини қўлга киритди. Жамоа финалда Камбоджанинг "Преаҳ Хан Реач Свай Риенг" клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоа Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган мусобақаларда 8 та ўйин ўтказган. 6 та ўйинда ғалаба қозонган ва 2 та ўйинда мағлубиятга учраган.

Жамоани айни пайтда 41 ёшли маҳаллий мутахассис Аҳмет Аллабердиев бошқармоқда. Ушбу мутахассис клуб бошқарувига келгунга қадар Туркманистоннинг U17 терма жамоасига бош мураббийлик қилган.

«Аркадағ» жамоаси футболчилари Туркманистон миллий терма жамоасининг ўзагини ташкил этади. Яқинда бўлиб ўтган CAFA Nations Cup мусобақасига Туркманистон терма жамоаси «Аркадағ» клубидан 16 нафар футболчи жалб этилди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган «Аркадағ» - «Андижон» ўйини 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:45 да старт олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:20, 16.09.2025.
Ўқилди: 1861 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7183]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3496]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3285]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3054]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2228]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2104]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2090]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2025]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2001]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик