"Арсенал" форварди Габриэл Мартинелли Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган "Атлетик"ка (2:0) қарши ўйинда жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Уларда яхши жамоа ва ёқимли мухлислар бор - муҳит ажойиб эди. Яхши ўйнадик, эътиборлироқ бўлдик ва ғалабага лойиқ эдик. "Арсенал" ҳар доим фақат ғалаба учун майдонга тушади. Ғалаба билан бошлаш ёқимли," - дея футболчининг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.













