Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Россиялик Олимпиада чемпиони 53 ёшида вафот этди

Баҳо:
+ | -

Андрей Чемеркин — афсонавий оғир атлетикачи, 1996 йилги Олимпиада чемпиони 12 сентябрь куни оламдан ўтди.

Унинг ўлими Россия Оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати томонидан тасдиқланиб, “бутун оғир атлетика олами учун ўрнини ҳеч нарса босолмайдиган йўқотиш” дея баҳоланди.

Чемеркин 1996 йил Атланта Олимпиадасида супер оғир вазн тоифасида олтин, 2000 йил Сиднейдаги Олимпиадада эса бронза медални қўлга киритган.

У халқаро майдонда ҳукмрон спортчи сифатида танилиб, тўрт карра жаҳон ва икки карра Европа чемпиони бўлган.

Фаолияти давомида саккиз марта жаҳон рекордини янгилаган ва шу туфайли мухлислар ҳамда ҳамкасблари уни “сайёрадаги энг кучли одам” деб аташган. Федерация уни “бутун бир давр тимсоли, афсонавий инсон” сифатида таърифлади.

Чемеркиннинг катта спортдаги йўли 1993 йилда Мелбурндаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритиш билан бошланди. Бир йил ўтиб, у кумуш медални ютди, 1995 йилда эса Гуанчжоудаги жаҳон чемпионатида илк олтин медалини қўлга киритди.

Кучли “силтаб кўтариш” техникаси билан машҳур бўлган Чемеркин кўпинча дастлабки босқич — “даст кўтариш”да (снатч) рақибларидан ортда қоларди, бироқ “силтаб кўтариш”да ажойиб натижалар қайд этиб, ғалабага эришарди.

1996 йил Атланта Олимпиадасида у дастлаб немис афсонаси Ронни Веллердан 2,5 килограмм ортда қолган эди.

Веллер “силтаб кўтариш”да 255 килограмм кўтарди, бироқ Чемеркин 260 килограммни забт этиб, жаҳон рекордини янгилади ва Олимпиада чемпионига айланди.

Орадан бир йил ўтиб, 262,5 килограммни кўтариб, яна рекорд ўрнатди. 1997–1999 йилларда кетма-кет уч бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Чемеркин 2000 йил Сиднейдаги Олимпиадада бронза медал билан фаолиятини давом эттирган.

Андрей Чемеркиннинг номи оғир атлетика тарихида олтин ҳарфлар билан ёзилиб, унинг қаҳрамонликлари келажак авлод спортчилари учун доимо илҳом манбаи бўлиб қолади.

Киритилди: 09:31, 17.09.2025.
Ўқилди: 984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.