"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Суарес инглиз клубидан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.
"Менда бир нечта вариантлар бор. Ҳозирда мен билан икки ёки учта клуб қизиқмоқда. Агентим билан алоқада бўлиб тураман. Агар нимадир янгилик бўлса, у билан телефон орқали хабарлашамиз", деди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси ҳужумчисининг хизматларига "Арсенал", "Челси", "Реал" ва "Бавария" қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.













