Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Бенатия: "Иккинчи пенальтидан норози бўлдим"

Баҳо:
+6 | -

Медхи Бенатия "Марсель" - "Реал" учрашувида белгиланган иккинчи пенальтидан норози.

Чемпионлар лигасининг 1-турида Мадрид клуби ғалаба қозонди (2:1). "Реал"нинг иккала голи ҳам пенальтидан киритилди, Килиан Мбаппе иккита гол урди.

Иккинчи пенальти 79-дақиқада Винисиус Жуниордан тўпни олиб қўйишга уринган Факундо Мединанинг қўлига текканидан кейин белгиланди.

"Бу бироз қаттиқ пенальти. Бу ўйлаб топилган пенальти демоқчи эмасман, чунки биз қўл ва тўп ўртасида алоқа борлигини кўряпмиз. Лекин ўйинчи "подкат" ташлаганди, у тўпга ўйнаганди...

Кўряпмизки, у тўпга ўйнаган, ерга тушганида эса тўп унинг қўлига енгил тегиб кетган. Менимча, бу жуда кескин пенальти. Мен хато қилган бўлишим мумкин, аммо бундай мағлубият бироз ғазаблантиради", — деди "Марсель" спорт директори.

Киритилди: 21:20, 17.09.2025.
Ўқилди: 1773 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.