Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Франческо Байано "Интер" бош мураббийи Кристиан Кивунинг истеъфога чиқарилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Журналистлар Кивунинг ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқатишмоқда.
Бу шунчаки кулгили. Мураббийга вақт керак, шунинг учун мен Киву қолиши керак, дейман. "Интер" раҳбарияти ҳам буни тушунади; салбий фикрлар фақат ОАВдан чиқмоқда", - деди Байано.













