Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор 2-2 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Флик Рэшфорднинг дублига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Чемпионлар лигаси 1-турида "Ньюкасл" меҳмони бўлиб, Маркус Рэшфорднинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Бу инглизнинг "кўк-анорранглилар" сафидаги илк голлари бўлди. Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рэшфорднинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Биз машғулотларда доим Рэшфорднинг қобилиятини кўрамиз, бугун эса уни ўйинда кўрдик. Мен у учун хурсандман. Ҳужумда яхши ўйинчиларимиз кўп, Рэшфорд улардан бири. У бизда борлигидан хурсандман. У бизга ўйин давомида кўпроқ имкониятлар беради. Бу ажойиб.

Бу дубль Рэшфорднинг янги даражага кўтарилишига ёрдам беради. У ўзига ишониши ва ўзини яхши ҳис қилиши жуда муҳим," - деди Флик TNT Sports нашрига.

"Барселона" навбатдаги ўйинини 21 сентябрь, якшанба куни Ла Лига доирасида "Хетафе"га қарши ўтказади.

Киритилди: 07:47, 19.09.2025.
Ўқилди: 1234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик