Энцо Мареска Рубен Аморимни ажойиб мураббий деб атади.
20 сентябрь куни "Челси" АПЛ 5-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради.
"Мен Рубен Аморимни жуда қадрлайман. У ажойиб мураббий.
Лойиҳа бошланишида баъзан қийинчиликлар бўлади. Унинг ажойиб мураббий эканлигига шубҳа қилмайман. Мен унинг ўйинларини "Спортинг"да ҳам кўрганман", - дейди "Челси" бош мураббийи Энцо Мареска.













