Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Лионель Месси «Барселона» билан алоқаларни деярли узди

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик футболчи Лионель Месси АҚШда яшаб келаётганига икки йилдан ошган бўлса-да, энди “Барселона” ўйинларини кузатмайди ва жамоанинг ҳозирги футболчилари билан алоқада эмас, деб хабар беради "El Nacional" нашри.

Ҳозирги таркибда Мессининг собиқ жамоадошлари орасидан фақат Роналд Араухо, Педри, Френки де Йонг ва Марк-Андре тер Штеген қолгани айтилмоқда. Месси мазкур футболчилар билан яқин муносабат ўрната олмаган, тер Штеген билан эса машғулотдаги можаро сабабли алоқалари бутунлай узилган.

Клуб президенти Жоан Лапорта Мессини янги “Камп Ноу” стадионининг тантанали очилишига таклиф қилмоқчи эди, аммо арена қурилишдаги доимий кечикишлар бу режани орқага суришга мажбур қилди. Саккиз карра “Олтин тўп” соҳибининг тез орада фаолиятини якунлаши ҳақидаги миш-мишларни ҳисобга олсак, бу ғоя умуман амалга ошмаслиги ҳам мумкин.

Месси ва Лапорта ўртасидаги муносабат клуб молиявий чекловлар сабаб шартномани узайтира олмаганидан кейин бузилган. Аргентиналик футболчининг мажбурий кетиши кутилмаган ва оғриқли бўлган — у “ПСЖ” билан шартнома имзолаган, кейин эса фаолиятини “Интер Майами”да давом эттирган.

Шундан сўнг Месси “Барселона”нинг икки маротаба клуб тадбирларига таклифини рад этди. 2024-йил ноябрида у клубнинг 125 йиллигига бағишланган гала тадбирига “жадвал тиғизлиги” сабаб бормаган. 2025-йил баҳорида эса жамоа Чемпионлар Лигаси финалига чиқса ҳам келмаслигини олдиндан маълум қилган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 22:20, 19.09.2025.
Ўқилди: 3334 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.