Кириш Регистрация

ЎзПФЛ: "Машъал" ва "Пахтакор" матбуот хизматларининг хатти-ҳаракатлари Тартиб-интизом қўмитасига оширилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тури доирасида бўлиб ўтган "Машъал" – "Шўртан" ҳамда "Пахтакор" – "Нефтчи" учрашувлари давомида мезбон жамоалар матбуот хизмати ўзининг “Телеграм” мессенжеридаги расмий канали орқали учрашув ҳакамлиги борасидаги ошкора эътирозларини билдирди. Ваҳоланки, учрашув якунлангач, клуб расмийлари ҳакамлик юзасидан расмий шикоят киритмади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларининг тегишли регламентларида ҳакамликка эътироз билдириш тартиботи аниқ кўрсатиб қўйилган. Шунингдек, Лига томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва мусобақаларда ишловчи ОАВ вакиллари учун медиа йўриқноманинг 2.2 бандида “Матбуот котиби ўзи фаолият олиб бораётган клубга тегишли тадбирлар ва мусобақалар ўтказишда бевосита иштирок этади ҳамда расмий саҳифаларда эълон қилинган материаллар учун жавобгар ҳисобланади”, дейилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Машъал" ва "Пахтакор" жамоаларининг ишлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Тартиб-интизом қўмитасига оширилди. Лига ўз шафелигида ўтадиган мусобақаларда иштирок этувчи клубларни тегишли регламент ва йўриқномаларга қатъий амал қилишга чақиради.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:07, 20.09.2025.
Ўқилди: 484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4831]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4541]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4281]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3613]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3475]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3345]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3095]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2905]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2601]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик