Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Аллегри ёрдамчиси: "Модрич - ҳақиқий чемпион"

Баҳо:
+ | -

"Милан"да Массимилиано Аллегрининг ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Марко Ландуччи ярим ҳимоячи Лука Модрич ҳақида фикр билдирди.

Шанба куни 40 ёшли хорватиялик футболчи "россонерилар"га "Удинезе" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишга (3:0) ёрдам бериб, 81 дақиқа ўйнади.

"Унинг қандай футболчи эканини ҳамма билади, лекин мен Лукадаги инсоний фазилатларни таъкидламоқчиман. У жуда камтар, ҳақиқий чемпион. У ўзини бутунлай ишга бағишлади. Модрич ёшлар каби машғулотларни давом эттирмоқда, у жамоадаги барчага намуна. Бу ақл бовар қилмайдиган нарса," - деди Ландуччи DAZN’га берган интервьюсида.

Лука Модрич "Милан"да илк мавсумини ўтказмоқда. Аввалроқ, хавбек Мадриднинг "Реал" клубида ўйнаган.

Киритилди: 08:23, 21.09.2025.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик