Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Санжар Ризаев «Футбол шарҳи»ни нохолисликда айблади

Баҳо:
+-2 | -

ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев «СПОРТ» телеканали орқали бериб бориладиган Зафар Имомхўжаев муаллифлигидаги «Футбол шарҳи» кўрсатувининг сўнгги сони бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Кўрсатув мобайнида «Бунёдкор» ва «Локомотив» ўйинини шарҳлаб борган Диёр Имомхўжаевнинг шарҳи мунозарага сабаб бўлган.

««Шарҳга журналистик этика ва стандартлари нуқтаи назаридан қаралганда, унга объективлик, аниқлик ва ишончлилик етишмаяпти деб ўйлайман. Шарҳ ПФЛни айблаш билан бошланади. «Эрматовни ўйинга тайинлагани ПФЛнинг айби» дейилади. Бу хато фикр. Сабаби, ҳакамларни ўйинларга ПФЛ эмас, ЎФФ тайинлайди».

Санжар Ризаев шунингдек, Олий Лига ўийнларидан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи ташриф буюриши лозимлигини, буни ПФЛ регламентида ҳам кўрсатиб ўтилганини таъкидлаб ўтди.

«Дерби ҳақидаги лавҳа Мурод Отажоновнинг ҳакамни айблаганлиги ҳақидаги фикр билан давоб эттирилган, лекин бир савол очиқ қолган. Савол шуки, «Бунёдкор» бош мураббийи ким? Тўғри, Миржалол Қосимов. Унда Мурод Отажонов матбуот анжуманида нима қилаяпти? Ваҳоланки, регламентнинг 4.23 бандига кўра, Олий лига клублари бош мураббийлари ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида қатнашиши ШАРТ».

Шарҳ давомида Эрматовнинг ҳолатини тўғридан-тўғри билмасдан туриб хулоса бериш ҳолатлари учрайди. Ризаев бу борада ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.
«Шарҳ давомида ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг шахсиятига тегиши мумкин бўлган гаплар бор: «...руҳий аҳволини тиклаши керак эди». Бу гаплар этикага тўғри келмайди. Равшан Эрматов ўйинга тайёр бўлмаса, бу ҳақда биринчи бўлиб ўзи ЎФФ Ҳакамлар ва инпекторлар департаментига хабар беради».

Мураббийларнинг матбуот анжумани пайтида ҳакамлик ишига баҳо бериши эса регламент бўйича мумкин эмас. Мурод Отажонов бу борада ҳам жазоланадиган бўлди.
«Мураббий матбуот анжуманида ҳакамликка баҳо бермайди. Бу ҳақда савол бўлса матбуот котиби саволни жавобсиз қолдириб, кейингисига ўтиши керак. Мураббий ҳакамни танқид қилган ҳолатда, Осиёда масалан, комиссари бу ҳақда хабар беради. ОФК ҳисоботни ўрганиб чиқиб, мураббийни жазолайди. Масалан, Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби мураббийи Мурод Отажонов ҳам шу иши учун ЎФФ тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра жаримага тортилди».

Ризаевнинг ахборот беришича, матбуот анжуманига мураббийлар кириш тартиби 2014 йилдан бошлаб қаттиқ назорат остига олинади.
«ЎФФ Матбуот хизмати талабига кўра, бош мураббий матбуот анжуманида бесабаб қатнашмайдиган бўлса, 2014 йилдан бошлаб унга чора кўрилади».

Шунингдек, шарҳ давомида Диёр Имомхўжаев Эрматовнинг «Stadion»га берган интервьюси хато экани борасида гапириб ўтади. Ваҳоланки, ПФЛ регламентида бундай банд йўқ. ФИФА ва ОФК ҳам ўз тасарруфида ўтадиган мусобақаларда бу борада ўз талабини қўяди. Бироқ мамлакат чемпионатларига уларнинг ҳеч қандай қатъий тавсияси ҳам йўқ. Бу фикрни ЎФФ матбуот котиб ҳам тасдиқлайди.
«Эрматовга ўйиндан 1 кун ўтиб интервью беришни, гап ПФЛ учрашуви ҳақида кетаяптими, регламент таъқиқламайди. Регламентда бундай пункт йўқ», деб ёзади Санжар Ризаев ўз твиттер саҳифасида.

Хулосага келиш мумкинки, Эрматовнинг вазиятни изоҳлаб берган интервьюси аслида ҳеч қандай хатога кирмайди. Миржалол Қосимовнинг матбуот анжуманига кирмасдан юриши эса аслида хато.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:07, 10.07.2013.
Ўқилди: 13889 марта.
Фикрлар: 79 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик