Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Максим Шацких: “Футболчиларга ва мухлисларга миннатдорчилигимни билдираман”

Баҳо:
+ | -

“Андижон” - “Сўғдиёна” (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Максим Шацких иштирок этди.

- Тўғриси, гапни нимадан бошлашни билмаяпман. Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим. Учрашувда бизга анча оғир бўлди. Қайсидир маънода баъзи футболчиларга жонбозлик кўрсатишгани учун раҳмат айтдим ва хурсанд бўлдим. Режа билан иш тутишгани, азарт, иштиёқ борлиги учун мамнун бўлдим. Мен алоҳида индивидуал маҳорат ҳақида гапирмаяпман. Биз бугун жамоавий ва характер кўрсатадиган ўйинни томоша қилдик. Осиё Чемпионлар лигасида қийин ўйинни ўтказиб қайтгандик. Бу қайсидир маънода ушбу учрашувга ҳам таъсирини кўрсатди. Шундай бўлса-да, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар тикланиш жараёнини яхши ўтказишди. Ўзимиз хоҳлаган нарсага яқинлашишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда нисбатан фаолроқ бўлдик, дейишим мумкин. Албатта, хатолардан кўз юмиб бўлмайди. Камчиликларимиз бор. Ўтказиб юборилган голлар фақат ўзимизни хатоимиз сабабли бўлди. Таҳлил қилиб чиқамиз. Кейинчалик бундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Футболчиларга ва мухлисларимизга миннатдорчилигимни билдираман. Ишқибозлар бизни қўллаб-қувватлашда давом этишади ва биз уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Уларни яхши кайфиятда бўлиши учун биз доимо қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

- “Андижон”ни аутсайдерлар қаторига кириб бораётгани сиз мураббийлар штабини қанчалик хавотирга соляпти?

- Қандай хавотир ҳақида гапиряпсиз? Биз мураббийлар штаби ҳар бир учрашувда ғалаба учун тайёрлаймиз. Ҳар бир ўйинни ўзига яраша масъулияти бор. 4 кундан сўнг ОКМК билан ўйнаймиз. Биз фақат ғалабани хоҳлаб майдонга тушамиз. Қўлимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз. Биринчи таймда бир қанча вазиятлар яратдик. Аммо унумли фойдалана олмадик. Билмадим, бу нима билан боғлиқ? Иккита гол урдик, бироқ иккита гол ҳам ўтказиб юбордик. Бундай учрашувлар бўлиб туради. Ҳали ўйинларимиз бор. Ҳозирча турнир жадвалига у қадар жиддий ёндашиб бўлмайди. Бу ўйин 2:2 билан тугади. Энди кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз керак.

- Люпчо Дориевни Суннатиллоҳ Ҳамиджонов қўриқлади. Чиндан ҳам уни вазифаси Дориев билан персонал ўйнашмиди?

- Улар шунчаки ўзларини позисиясида тўп суришди холос. Ўнг қанотда Дориев вингер, буни тан оламиз.

- ОЧЛ учун украиналик Евгений Макаренко билан шартнома имзоландими?

- Ҳозирча йўқ. Аммо режамизда бор ва 1 октябр кунги муҳим учрашувга ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Афсуски, айрим чизиғимизда ўзимизга яраша муаммоларимиз бор. Бу футболчини аввалдан нимага қодирлигини биламан. Бизга катта ёрдам беришига ишонаман

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:52, 21.09.2025.
Ўқилди: 821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [13490]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12096]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6847]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6687]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5194]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3333]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2289]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2163]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2061]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.