Кириш Регистрация

"Барселона" футболчиси жароҳат туфайли ўйинни йиғлаб якунлади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес "Хетафе"га қарши баҳсда жароҳат олди.

Учрашув якшанба куни Ла Лиганинг 5-тури доирасида бўлиб ўтди. Лопес 60-дақиқада захирадан майдонга тушди ва ўйинни охиригача давом эттира олди, аммо эпизодлардан бирида жароҳат олгани тахмин қилинмоқда. Финал ҳуштагидан сўнг 22 ёшли футболчи кўз ёшларини тия олмади, бош мураббий Ханс-Дитер Флик уни тинчлантирди. Испаниялик хавбекнинг жароҳати қанчалик жиддий экани ҳозирча номаълум.

"Барселона"нинг "Хетафе" билан учрашуви "кўк-анорранглилар"нинг ишончли ғалабаси билан якунланди - 3:0. Биринчи бўлимда Ферран Торрес дубль қайд этган бўлса, танаффусдан кейин Дани Ольмо якуний ҳисобни ўрнатди.

Киритилди: 07:35, 22.09.2025.
Ўқилди: 1906 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик