Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган ўйинда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган "Арсенал" форварди Габриэль Мартинелли ўйин амалиёти ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув якшанба куни бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
"Албатта, захира ўриндиғида ўтиришни истамайман. Мен ҳар бир ўйинда 90 дақиқа ўйнашни истайман, аммо Артета ўз ишини билади, у раҳбар ва ҳамма унга ишонади. Ундан жуда мамнунмиз," - деди футболчи.
Англия чемпионатининг бу мавсумида бразилиялик футболчи тўртта ўйинда иштирок этди ва битта гол урди.













