Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Пара сузувчиларимизнинг Жаҳон чемпионатида бугунги чиқишлари якунланди

Баҳо:
+ | -

Сингапурда давом этаётган пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ниҳоясига етди.

Маълум қилганимиздек, кечги дастурда терма жамоамизнинг икки аъзоси — Азизбек Бойназаров (S8) ва Мубинабону Халилова (S13) финал босқичида стартга чиқди.

Бойназаров 100 м масофага чалқанча сузиш дастури финалида 1:11.15 сонияда маррага етиб келган бўлса, Халилованинг 100 м масофага брасс усулида сузиш беллашувларидаги якуний натижаси 1:23.56 сония бўлди.

Шундай қилиб, бугун чиқиш қилган Азизбек Бойназаров ва Мубинабону Халилова ўз дастурларида еттинчи натижани қайд этишди.

Спортчиларимизнинг мусобақадаги иштироки эртага давом этади.

Киритилди: 20:02, 22.09.2025.
Ўқилди: 683 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик