Кириш Регистрация

Абрамов бўлмаса қийин

Баҳо:
+4 | -

Футбол ҳақида мақола ёзадиган мухлислар сони ҳам бугун кўпайиб бормоқда. Миллионлар ўйинининг ҳақиқий ишқибозлари эса ижоднинг турли йўллари орқали ўз фикрларини изҳор қилишмоқда.

Қуйидаги шеър ҳам айнан шундай ижодкор фойдаланувчиларимизнинг ижодига мансуб

АБРАМОВ БЎЛМАСА ҚИЙИН
Зўр бўлсакда рақибдан,
Қочиб бўлмас тақдирдан.
Айб қидирманг ҳеч кимдан,
Абрамов бўлмаса қийин.

Бўлсангизлар чин мухлис,
Баҳони беринг холис
Керак эмас Миржалол,
Абрамов бўлмаса қийин.

Бўш турсада дарвоза,
Тўп кирмаса на чора?
Бордир шундай ибора,
Насимов бўлмаса қийин.

Жонни бериб жабборга,
Курашсада майдонда,
Бироқ бу футболда,
Абрамов бўлмаса қийин.

Қатарни йирик ютдик,
Эрон ютолмас дедик,
Охирида иқрор бўлдик,
Абрамов бўлмаса қийин.

Отмангиз тана тошлар
Оғриб кетади бошлар
Тушунинг эй юртдошлар,
Абрамов бўлмаса қийин.

Сон- саноқсиз зарбалар,
Тўсин-устунга тегар.
Дейсизу агарда, агар,
Гейнрих урмаса қийин.

Ҳар кимда турли фикр
Қай бири тўғри ахир?
Бефойда МТЖ ахир,
Абрамов бўлмаса қийин.

Миржалол ҳолинг шу
Тактикангни бори шу
Ким нима деса десин,
Абрамов бўлмаса қийин.

Алам қилсада аммо,
ЎФФ га беш баҳо.
Ертўлага тушволиб,
Чипта сотмаса қийин.

Кассалар бўлса таранг
Ўзингизни қийнаманг.
Асқардан жавоб изланг
Билет бўлмаса қийин.

Насиб бўлса борамиз, албат,
Мақсад шудир, шу ният.
Унутманг дўстлар фақат,
Абрамов бўлмаса қийин.

HUSANBOY никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:35, 10.07.2013.
Ўқилди: 12903 марта.
Фикрлар: 86 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3902]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3540]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3474]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3344]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2965]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2151]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2147]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2012]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1959]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1760]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик