Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

ҚОЗОН-2013. Оғир атлетика. Манзура Мамасолиева бронза медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Оғир атлетика мусобақаларида навбатдаги медални 69 кг.гача вазнда иштирок этган Манзурахон Мамасолиев қўлга киритди.

Манзура Мамасолиева даст кўтаришда 97 килограмм, силтаб кўтаришда эса 125 килограмм натижани қайд этди. Афсуски Манзура кумуш медал учун курашда у сўнгги уринишга 128 кг.га буюртма берганди. Бироқ у бу тошни кўтара олмади. Асосий рақиби хитой тайпейилик Ванг Тинг Хунг эса 127 кг. тошни кўтарди ва кумуш медални қўлга киритди.

Бугун бўлиб ўтган мусобақалардан кейин Ўзбекистон терма жамоасининг медаллари сони 16тага етди. Уларнинг 1таси олтин, 7та кумуш ва 8та бронза медалларидир. Бу борада терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 6-ўринда бормоқда. Медаллари сифати бўйича эса вакилларимиз 19-ўринда боришмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:42, 11.07.2013.
Ўқилди: 4991 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.