Кириш Регистрация

"Саутгемптон" мураббийи Экитике ҳақида: "Ўйиндан олдин у гол уришини, кейин футболкани менга беришини айтди"

Баҳо:
+ | -

Вилл Стилл Лига кубоги ўйини олдидан Уго Экитикенинг сўзлари ҳақида гапирди.  "Саутгемптон" бош мураббийи Стилл "Реймс"да Экитике билан ишлаган.

"Ливерпул" ҳужумчиси "Саутгемптон"га қарши ўйинда (2:1) танаффусдан сўнг дарҳол захирадан майдонга тушди ва 53-дақиқада рақибни тўхтатиб, кейин тўпни қайтариб юборгани учун огоҳлантирилди.

85-дақиқада Федерико Кьезанинг узатмасидан унумли фойдаланган француз аниқ зарбаси билан мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан сўнг Экитике футболкасини ечиб, трибунага кўрсатди. Бош ҳакам Том Бремелл гол муаллифига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди.

"Бу шунчаки кулгили. Ўйин олдидан учрашдик ва у майдонга тушиб, гол уришини, кейин футболкани менга бериб кетишини айтди. 

Унга муносиб баҳо бериш керак. "Реймс" уни "ПСЖ"га 50 млн фунтга сотди, шунинг учун биз унинг нималарга қодирлигини билардик. У доимий хавф туғдиради ва унга қарши ўйнаш жуда ёқимсиз", - деди Стилл.

Киритилди: 15:32, 24.09.2025.
Ўқилди: 564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.