Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Рамазон Темиров UFC’га қачон қайтишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров допинг қоидаларини бузганликда айбланиб, 6 ойга дисквалификация қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Охирги допинг назорати таҳлиллари чиқди, ҳаммаси тоза. Менга фақатгина 6 ойлик дисквалификация берилди. Бу жазога сабаб — қонун-қоидалардаги айрим бузилишлар. Худо хоҳласа, март ойида октагонга қайтаман. Яхшиямки, икки ёки тўрт йилга тақиқ қўйилмади, фақат олти ой. Бу вақт ичида ким дўст, ким сохта — барчаси аён бўлди. Аввал ёнимда 10–15 киши бўларди, ҳозир эса фақат ҳақиқий яқинларим. Алҳамдулиллаҳ, сабр билан кутяпмиз. Март ойидан яна бошидан бошлаймиз”, дея ёзди Темиров.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Рамазон Темиров Қозоғистонлик аралаш жанг санъати устаси Асу Алмабаевга қарши октагонга чиқиши керак эди. Бироқ жанг олдидан ўзбекистонлик спортчининг допинг намуналарида тақиқланган модда аниқлангани сабабли баҳс бекор қилинган эди.

Спортчи Таиландда ўтказган машғулотлар чоғида инфекцион яра билан боғлиқ муаммога дуч келган. Даволаниш жараёнида шифокор тавсия қилган дори воситасининг таркибида тақиқланган модда бўлгани маълум бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:57, 25.09.2025.
Ўқилди: 1304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.