Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

«Қайрат» Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини Астанада ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўз тарихида илк марта УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўл олган «Қайрат» уй ўйинларининг бир қисмини Олма-отадан Астана шаҳрига кўчириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Сабаблар
Сабаб — иқлимий шароит. Декабрь ва январь ойларида Олма-отада ҳарорат минус даражага тушиб кетиши мумкин, Олма-отадаги «Марказий» стадионида ўйинларни ўтказишни шубҳа остига қўяди. Шу боис 9 декабр куни Грециянинг «Олимпиакос»ига ва 20 январь куни Бельгиянинг «Брюгге»га қарши учрашувлар «Астана Арена»да — ёпиқ стадионда, УЕФАнинг барча талабларига жавоб берувчи майдонда ўтказилиши мумкин.

УЕФА регламентига кўра, экстремал об-ҳаво шароитида клуб ўйинни хавфсизлик стандартлари, майдон сифати ва футболчилар ҳамда томошабинлар учун қулайлик таъминланган ареналарга кўчириш мажбуриятига эга. Шунинг учун «Қайрат» олдиндан захира майдони вариантларини кўриб чиқмоқда.

Ўйинлар тақвими
Шу билан бирга, клуб «Реал» (30 сентябрь) ва Кипрнинг «Пафос»ига (21 октябрь) қарши учрашувларни Олма-отада ўтказиш ниятида, чунки маҳаллий мухлисларга Европа футболи гранди жамоаларини ўз шаҳрида кўриш имконини беришни истайди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичи биринчи турида "Қайрат" Лиссабонда «Спортинг»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Мағлубиятга қарамай, жамоа плей-офф йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда ва бўлажак уй учрашувлари гуруҳдаги ўринлар тақсимотига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин.

Манба: offside.kz
Киритилди: 11:35, 26.09.2025.
Ўқилди: 1290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.