"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг майдондаги ўрни ҳақида гапирди.
"Беллингем - ҳужумкор ярим ҳимоячи. У ҳужумларни тузишда ҳам, якунлашда ҳам иштирок этиши мумкин. У майдоннинг катта қисмини қамраб олишга қодир. Унга мослашувчанлик ва ўзгарувчанлик керак. Баъзи футболчилар бироз ҳаракатсизроқ бўлиши мумкин, аммо гап Жуд ҳақида эмас," - деди Алонсо матбуот анжуманида.
Алонсо, шунингдек, Беллингемнинг "Атлетико"га қарши дербида "Реал"нинг асосий таркибидан жой олиш имконияти борлигини таъкидлади.













