Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси ўртасида кўп йиллардан буён самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу ҳамкорлик тизимли бўлиб, шериклик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган. Бугунги кунга қадар турли даражадаги – миллий терма жамоалардан тортиб ўсмирлар ва аёллар жамоаларигача – мунтазам ўйинлар ўтказиб келинаётгани бунинг яққол исботидир.

Жумладан, жорий йилнинг октябр ойида икки мамлакат ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ўртасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган:

12 ва 14-октябр кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон U-21 терма жамоалари ўртасида икки учрашув бўлиб ўтади.

3–14-октябр кунлари Олмаота шаҳрида эса U-15 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Шунингдек, ёшлар ва аёллар терма жамоалари иштирокида ҳам мунтазам тарзда ўзаро учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, айни пайтда Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қозоғистон терма жамоасининг FIFA кунлари доирасидаги беллашувлари аллақачон белгилаб қўйилгани сабаб, миллий жамоалар ўртасидаги учрашувни 2026-йилда ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:04, 26.09.2025.
Ўқилди: 578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.