Ярим ҳимоячи Серхио Бускетс МЛС мавсуми якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди.
Юлдузли ҳужумчи Лионель Месси "Интер Майами"даги жамоадошининг қарорига жавоб қайтарди. Аргентиналик футболчи Бускетс билан тушган суратини ҳеч қандай изоҳсиз ижтимоий тармоққа жойлаштирди.
Қизиғи шундаки, Месси ҳозирги клубидаги эмас, балки Бускетс билан "Барселона"да ўтказган вақтидаги суратни жойлаштирган.













