"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳимоячи Уильям Салиба билан шартнома узайтирилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ Салиба "канонирлар" билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.
"Салиба билан янги шартномами? Умид қиламанки, бу содир бўлади.
У ўз ёшига нисбатан жуда талабчан. Баъзида унинг қанчалик ёшлигини унутиб қўямиз. Йилдан йилга у, айниқса Габриэль билан, қолаверса, дарвозабон ва бошқа ҳимоячилар билан мустаҳкам алоқа ўрнатди.
Ҳар сафар гаплашганимизда, у биз билан қолишни хоҳлашини тушунаман. Бу ўйинчининг ўзини қадрлашини англатади", деди мураббий матбуот анжуманида.













