Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Реал"га қарши дерби олдидан Винисиус Жуниор ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.
"Матрасчилар"нинг "қаймоқранглилар"га қарши уй учрашуви бугун Ла Лига 7-тури доирасида бўлиб ўтади.
Матбуот анжумани чоғида журналистлар аргентиналик мураббийдан Винисиуснинг "Реал"даги ҳозирги роли ҳақида гапириб беришни сўрашди, бироқ у жавоб беришдан бош тортди: "Бу савол менга тааллуқли эмас," - дея Симеоненинг сўзларини келтиради испан ОАВ.
Мадрид дербиси Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.













