Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

"Барселона" спорт директори: "Роналду - футбол тарихидаги энг яхшиси"

Баҳо:
+ | -2

Португалиялик машҳур собиқ футболчи, ҳозирда "Барселона" спорт директори бўлиб ишлаётган Деку Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

40 ёшли форвард миллий жамоа ва Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби сафида мунтазам гол уришда давом этмоқда.

"Криштиану - фидойилик, амбициялар ва мотивация ҳақида гапирадиган бўлсак, футбол тарихидаги энг яхшиси. У билан Португалия терма жамоасида ҳаммаси яхши бўлади. Роналду терма жамоага жуда мос келади ва мураббий фақат тўғри мувозанатни топиши керак. Ўйлашимча, Португалия - бўлажак жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларидан бири," - деди Деку яқинда берган интервьюсида.

Февраль ойида Криштиану Роналду 41 ёшга тўлади. Унинг "Ан-Наср" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 08:51, 29.09.2025.
Ўқилди: 4398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик