Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Февзи Давлетов: «Бундай ўйинларни ютиш учун гол уриш зарур»

Баҳо:
+ | -

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Ўйин ҳақида

— Мен ўйинни икки хил бўлимга бўлган бўлардим. Биринчи бўлимда жамоа баландроқ ўйнади ва рақиб дарвозасига яқинроқ ҳаракат қилди. Биз вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик, кўрдикки, рақиб дарвозасига яқинлашувлар бўлди, лекин ҳужумларни якунлашда охирги пас билан муаммолар кузатилди.

Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашга тўғри келди. Ўйинни кучайтириш учун ўзгаришлар қилмоқчи бўлдик, аммо бу амалга ошмади. Афсуски, сўнгги вазиятда, гол ўтказиб юборганимизда, ҳимоя Сергеевни назоратдан чиқариб қўйди. Бундай ўйинларни ютиш учун гол уриш керак. Биз кетма-кет учинчи ўйинда гол ура олмаяпмиз.

— Февзи Ризаевич, сизнинг ўзингиз профессионал футболчи бўлгансиз ва юқори даражада ўйнагансиз. Сергеевнинг голи бўлган сўнгги вазиятни қандай баҳолайсиз?

— Ҳимоячилар охиригача ишламади. Бундай вазиятда ҳимоячи доимо футболчи билан бирга ўйнаши керак. Мен танаффусда ҳимоя чизиғини баланд кўтармаслик кераклигини айтган эдим. Биз бу ҳолатни таҳлил қиламиз ва керакли хулосаларни чиқарамиз.

— Бугун "Сурхон"да бир нечта яхши вазиятлар бўлди. Хусусан, Жумаевнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза тўсинигига тегди. Аммо жамоа кетма-кет учинчи ўйинда гол ура олмаяпти. Бу нимага боғлиқ?

— Ўзингиз ҳам жуда яхши биласиз, сўнгги мавсумларда бизнинг футболчилар қанча гол урганини. Лекин фақат битта Рустам Турдимуродовга умид қилиб бўлмайди. Бошқалар ҳам ёрдам бериши керак. Бу – жамоавий ўйин. Ўйнаш ва ютитиш учун гол уриш зарур. Вазиятлардан фойдаланиши бўлиши шарт.

— Жамоа сардори Беҳзод Шамсиев бугун таянч ярим ҳимоячи позициясига қайтди. У анча вақтдан бери бу зонада ўйнамаган бўлса-да, бугун яхши таассурот қолдирди. Унинг ўйини бўйича баҳo беринг?

— Жамоанинг икки марказий ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб сафдан чиқди. Шунинг учун биз Шамсиев таянч зонада ўйнашига келишдик. Аслида, бу позиция унга бегона эмас. Менимча, у бугун яхши ўйин кўрсатди.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 23:37, 29.09.2025.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.