"ПСЖ" юлдузи Хвича Кварацхелиянинг "Барселона"га қарши ўйиндаги иштироки сўроқ остида турибди.
RMC Sport хабарига кўра, грузиялик вингер жамоасининг бугунги машғулотларида иштирок этмаган. У "Барса"га қарши ўйинда катта эҳтимол билан асосий таркибда майдонга тушмайди.
24 ёшли футболчи жорий мавсумда 7 та ўйинда 1 та гол уришга эришди.













