Кириш Регистрация

Беларусь U-16 терма жамоаси бош мураббийи Дмитрий Чалей: «Ўзбекистон — яхши шаклланган жамоа, таркибида ёрқин футболчилар бор»

Баҳо:
+ | -

Беларусь ёшлар терма жамоаси (U-16) устози Дмитрий Чалей III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон U-16 жамоасига қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдирди.

— Биз рақиб билан танишмиз — бу жуда бақувват ва яхши шаклланган жамоа, унда ёрқин футболчилар бор. Шунинг учун учрашув осон кечмаслигини кутгандик. Қолаверса, биз уч кунда иккинчи ўйинни ўтказдик, улар эса бизга қарши дебют қилишди. Умуман олганда, биринчи тайм биз учун яхши ўтди: машғулотларда тайёрлаган нарсаларни ўйинда амалга ошира олдик, икки гол урдик ва учинчи голни ҳам киритиш имкониятига эга бўлдик.

Иккинчи таймда кучимиз тугай бошлади, прессингда шундай юқори суръатни сақлаб қолиш қийин бўлди. Ўзбеклар эса аксинча иккинчи нафасни топишди — бу уларнинг илк учрашуви бўлгани учун анча тетик кўринди ва ҳисобни тенглаштиришни исташди. Улар ўйинда ўзгариш қилди ва янада тажовузкор ҳаракат қила бошлади. Биз уларни тўхтатишга уриндик. Ўйлайманки, ҳимояда ёмон ишламадик. Асосан, дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар юзага келмади, аммо босим жуда катта бўлди. Сўнгги 10-15 дақиқа умуман пастки блокда “ўтиришга” тўғри келди. Фақатгина қўшимча вақтда ўзбеклар бир голни уришга муваффақ бўлишди: тўғридан-тўғри жарима зарбасидан.

Ғалабага қарамай, ўйиндан кейин ёқимсиз таассурот қолди. Ундан ташқари, шу гол ҳам салбий ҳиссиётлар қўшди. Албатта, мусобақа регламентидан кўп жиҳатлар келиб чиқади. Масалан, қуръа натижаларига кўра энди бизга кўп нарса боғлиқ эмас: камида 3-ўрин учун курашамиз. Гуруҳимиздаги Россия — Ўзбекистон учрашуви натижаларини, бошқа квартетда эса Озарбайжон — Қирғизистон ўйини натижасини кутяпмиз. Шу ўйинларнинг якунлари биз биринчи ёки учинчи ўрин учну курашишимизни ва қайси жамоа рақиб бўлишини белгилаб беради.

Ҳозир жамоа режасида тикланиш турибди. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ва, албатта, йигитларни шу ғалаба билан табриклайман!

Манба: football.by
Киритилди: 16:16, 30.09.2025.
Ўқилди: 1185 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7183]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3496]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3285]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3054]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2228]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2104]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2090]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2025]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2001]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик