Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Деку: «Биз ҳеч қачон Нико Уильямс ортидан қувмаганмиз»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку «Атлетик» вингери Нико Уильямснинг каталонияликлар сафига ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

— Биз ҳеч қачон Нико Уильямс ортидан қувмаганмиз. Аслида унинг агенти бир неча марта биз билан боғланган, аксинча эмас. «Атлетик» унинг вакилидан бу гаплар нега тарқалганини сўраши керак. Ўйинчи, очиғини айтганда, биз қидираётган профилга ҳам тўлиқ мос келмасди, — деди Деку.

Трансфер сиёсатида аниқ қоидалар
Функционер «Барселона»да трансфер сиёсати қатъий қоидаларга асосланишини, агентлар ёки футболчиларнинг босимига йўл қўйилмаслигини таъкидлади:

— Биз шартларни ва параметрларни ўзимиз белгилаймиз. Шундан кейин музокаралар қоғозга тушиши керак. Биз аниқ айтдик: клубга ҳеч қандай футболчи ўз қоидаларини ўтказа олмайди.

Уильямс ва Ямал – дўстлар
Уильямснинг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги овозаларга унинг жамоанинг ёш юлдузи Ламин Ямал билан яқин дўстлиги ҳам сабаб бўлган.

Икки вингер ҳам Евро-2024да Испания терма жамоаси сафида яхши ўйин кўрсатган: Уильямс икки гол урган ва бир голли узатма қилган.

Ҳозирда Нико Уильямс жароҳатдан тикланмоқда. Жорий мавсумда у Ла Лигада учта ўйин ўтказиб, бир гол ва бир голли узатма қайд этди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 16:42, 30.09.2025.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.