"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Тиджани Рейндерс "Милан"дан кетиши ҳақида гапирди. 27 ёшли футболчи ёзги трансферлар вақтида Италияни АПЛга алмаштирди.
"Милан"ни тарк этиш мен учун жуда оғир бўлди. У ерда ҳамма билан яхши муносабатда эдим. Мухлислар, жамоадошларим, ходимлар... буларнинг барчаси менинг кетишимни ҳиссий жиҳатдан мураккаблаштирди. Аммо "Манчестер Сити" эшигимни тақиллатганида, фаолиятим ривожи нуқтаи назаридан бу мен учун энг яхши қарор эканини тушундим," - дея Рейндерснинг сўзларини келтиради Sport Witness.
Рейндерс 2023-2025 йиллар давомида "Милан" шарафини ҳимоя қилган. У ўтган давр мобайнида 104 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













