Арда Гюлер мавсумда "гол+пас" тизимида 8 очко тўплади.
"Реал" ярим ҳимоячиси Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган "Қайрат"га (5:0) қарши баҳсда Килиан Мбаппега голли узатма берди.
Гюлер клуб ва Туркия терма жамоаси сафида мавсумдаги 10 та ўйинда 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













