"Брайтон" бош мураббийи Фабиан Хюрцелер "Манчестер Юнайтед" устози Рубен Аморимнинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
Хюрцелер Манчестер жамоаси штабида иш таклиф қилинса, манкунианликларни бошқаришдан бош тортди.
"Аморимни жуда ҳурмат қиламан, шунинг учун унинг иши ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган миш-мишлар ҳақида гапирмайман. "Брайтон" мураббийи бўлиш мен учун катта шараф. Мен клубда жуда бахтлиман," - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Англия чемпионатининг 6-туридан кейин "Манчестер Юнайтед" турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Аморим шогирдлари атиги 7 очко жамғаришди.













