Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем октябрь ойидаги йиғин учун Англия терма жамоасига чақирилмади.
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо бу борада фикр билдирди.
"Йўқ, бу мен учун енгиллик эмас. Мен Жуд билан гаплашдим ва Тухель буни аллақачон унга тушунтириб берди.
Беллингемнинг Англия терма жамоасига қайтиши вақт масаласидир. Ишончим комилки, у кейинги рўйхатда бўлади", – деди Тухель.













