Кириш Регистрация

Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Пролигаси ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугундан мусобақа 4-давра ўйинлари старт олади.

Якуний босқич олдидан Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси 33 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Чемпионлик йўлида "темирйўлчилар"га муносиб рақобат тақдим этиб бераётган Нукуснинг "Арал" жамоаси ҳисобида эса 31 очко мавжуд.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги "Олимпик-МобиУз" клуби эса 29 очко жамғаришни уддалади.

Кўриб турганингиздек, етакчилар ўртасидаги фарқ катта эмас. Демакки, чемпион бўлишни мақсад қилган жамоанинг буёғига хато қилишга ҳаққи йўқ. Бу эса бизни қизиқарли ўйинлар кутиб турганидан дарак беради.

Сўнгги турларда бизни қуйидаги марказий ўйинлар кутмоқда:

17-тур, 20 октябрь

Олимпик-МобиУз — Арал

19-тур, 5 ноябрь

Олимпик МобиУз — Локомотив

20-тур, 16 ноябрь

Арал — Локомотив

Қўшимча маълумот ўрнида, Пролига ғолиби ва вице-чемпионининг келгуси йилги Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиши масаласи Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг қуйидаги бандлари асосида тартибга солинади:

7.2. Пролига якунига кўра 1-ўринни эгаллаган футбол клуби Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

5.3. Суперлигада 12, 13, 14, 15-ўринни эгаллаган жамоалар мазкур мусобақадаги жойини сақлаб қолиш учун плей-офф мусобақасида иштирок этади. Плей-офф уч босқичдан

иборат бўлиб, ундаги барча учрашув фақат бир мартадан ташкил этилади:

— Биринчи босқичда Суперлигада 12-ўринни эгаллаган клуб ўз майдонида 15-ўриндан жой олган клубни, 13-ўринни эгаллаган клуб эса ўз майдонида 14-ўриндан жой олган клубни қабул қилади ва ҳар икки ўйин ғолиблари Суперлигадаги жойини сақлаб қолади;

— Иккинчи босқичда биринчи босқичдаги икки ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Бунда Суперлига мавсуми якунига кўра юқорироқ ўриндан жой олган клуб рақибини ўз майдонида қабул қилади ва беллашув ғолиби Суперлигадаги жойини сақлаб қолади;

— Учинчи босқичда иккинчи босқичда мағлуб бўлган клуб Пролига мавсумини 2-ўринда якунлаган клуб майдонига ташриф буюради ва мазкур беллашув ғолиби Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:54, 04.10.2025.
Ўқилди: 437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.