Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Артём Петросян: "Бугунги ўйинда тажриба ўз сўзини айтди"

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг 16-тури доирасидаги "Локомотив" ҳамда "Олимпик" (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Артём Петросян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар пешқадам жамоага қарши ёмон ўйин кўрсатишмади. Афсуски бўлимлар бошида оддий вазиятларда голлар ўтказдик. "Локомотив" ўзининг яримта имкониятидан ҳам фойдаланди. Биз эса афсуски фойдаданмадик.

Ўйин тақдирини кичик деталлар ҳал қилади. Бугунги ўйинда тажриба ўз сўзини айтди. Йигитларга эътироз йўқ, улар борини бериб ўйнади.

- Нима деб ўйлайсиз, бутун мавсум учун 20 та ўйин кам эмасми?

- Жуда кам. Бутун бошли мавсум учун 20 та ўйин кам. Бугун ўйнадик. Кейинги ўйинимиз 16 октябр куни бўлади. Йигитларни тайёрлаш жараёни қийин бўлади.

Жамоамиз ёш, улар қанча кўп ўйнашса, шунча яхши. Бу орқали ёш футболчилар кўп тажриба олишади. Ўйинлар камлиги ўз навбатида мураббийларга ҳам қийинчилик туғдиради.

-Тажриба бугун устунлик қилдими?

-Ҳа. Яна бир бор айтаман - майда деталлар катта рол ўйнади. Оддий вазиятларда, узатмалар вақтида хато қилдик. "Локомотив" хатоларимизни кечирмади. Жамоа оддий узатма орқали гол уриб кетди. Бу даражани билдириб турибди. Жамоа бекорга лига пешқадами эмас. Футболчилар Суперлига даражасида. Бизнинг йигитлар эса ҳали ёш.

-Ёшларни ўйнатиш керак деймиз. Лекин улар кўп ютқазишса, синиб қолмайдими?

-Бу ерда мураббийга ҳам кўп нарса боғлиқ. Ўйиндан сўнг уларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Албатта уларни кўп танқид қилиб, хатолар учун босим ўтказаверилса синиб қолади. Секин-секин тажриба келади. Бунинг учун вақт керак.

Биз йигитлар келаси йил Суперлига жамоаларида ўйин ўтказишса, хурсанд бўламиз. Ҳозир турли ёш тоифаларида 4 нафар футболчимиз бор. Шу томонлама биз хурсандмиз.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 22:47, 05.10.2025.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик