Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Виталий Левченко: “Чемпионатимиз оғир ўтяпти”

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” - “Андижон” (2:0) ўйинидан кейин мезбонлар устози Виталий Левченко ҳам матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйинни қийин бўлди, дейишим мумкин. Бу дерби ва қўшниларни жангги бўлди. Бу каби учрашувлар доим кучли босим остида ўтади. Бу икки жамоа принципиал рақиблар. Ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Мухлисларимизни хурсанд қилдик ва олдинга юришда давом этамиз.

- “Насаф” билан очколар фарқи яна қисқарди. “Насаф”дан ўтиб кетиш имкониятини неча фоизга айта оласиз?

- Биз томондан нима қилишимиз керак бўлса барчасини қиляпмиз. Ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба иштиёқида майдонга тушамиз. Чемпионат оғир ўтяпти ва  ғалаба қозониш қийин. Биринчи навбатда асосий эътиборни ўз ўйинимизга қаратишимиз ва очколаримизни жамғариб боришимиз керак. Турдан-турга ўйинимизни мустаҳкамлаб бораверамиз.

- Суперлигада қисқа танаффус бўлади. Бу вақт ичида ўртоқлик ўйини ўтказиладими?

- Бу борада режалаштириб турибмиз. Терма жамоага чақирилганлар бор ва улар терма ихтиёрига кетишади. Биз бу давр ичида тузган режамиз бўйича ишлаймиз ва битта назорат ўйинида майдонга тушамиз.

- Миллий терма жамоани Фабио Каннаваро бошқариши ҳақида маълумотлар чиқяпти. Бу ҳақида муносабатингиз қандай?

-. Бу борада бирор фикр айта олмайман. Чунки ЎФА мутасаддилари бор. Бунга жавоб берадиган масъул шахслар бор. Олдинда бизни жаҳон чемпионати кутиб турибди. Футбол мутасаддилари термани янада кучайтириш мақсадида таклиф қилишаётган бўлса, бу яхши, албатта. Янги мураббий мухлисларни хурсанд қила олса, биз ҳам бундан хурсанд бўламиз.

- Зоран Марушич кам ўйнаяпти. Уни жароҳати борми?

- Жароҳати бор эди. Якка тартибда шуғулланишни бошлади. Биз уни кейинги учрашувларда кўрамиз.

- Стадионда муҳит зўр бўлди. Мухлислар ҳақида фикрларингиз...

- Бундай атмосферада ўйнаш жуда ёқимли. Иккала жамоа ишқибозлари ажойиб равишда қўллаб-қувватлашди. Маҳаллий ва андижонлик мухлислар муҳитни зўр яратиб беришди. Бу каби баҳслар ОЧЛ доирасидаги ўйинларни эслатиб юборяпти. Иккала жамоа ишқибозларига респект.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:10, 05.10.2025.
Ўқилди: 1213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.