Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Болалар футболи доимий эътиборда

Баҳо:
+1 | -

Профессионализм сари ишонч билан одимлаётган «Локомотив» футбол клубида болалар ва ўсмирлар футболига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.

2011 йилда қайта ташкил этилган «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ўтган давр ичида сезиларли ютуқларга эришди. Бир қатор иқтидорли ёшларимиз турли ёшдаги мамлакат терма жамоаси сафидан ўрин олиб улгуришди. Бунга ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпионлигини қўлга киритган Сарвар Каримов, ёшлар ўртасида Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчилари Бобурбек Йўлдошев, Сардор Раҳмонов (у «Машъал» академиясида камол топган бўлса-да, ҳозир «Локомотив» ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда), Баҳодир Мирсоатовларни мисол келтириш мумкин. Жамоамиз мураббийлар штаби бу футболчиларга «Локомотив»нинг умиди сифатида қарашмоқда. Шунингдек, яна бир қатор ёшлар ўсмирлар терма жамоаларига номзодлар қаторида тилга олинмоқда.

Болалар ва ўсмирлар футбол жамоалари ўртасида ўтказилаётган Тошкент шаҳар биринчилигининг жорий йилги мусобақаларида ёш темирйўлчилар 6 ёш тоифасида иштирок этишяпти. 1996-97, 1998, 1999, 2000, 2001, 2002 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол жамоаси шаҳар биринчилигида муносиб тўп суришга ҳаракат қилмоқда. Шуни таъкидлаш керак, барча ёш тоифаларида «Локомотив» болалар ва ўсмирлар мактаби тарбияланувчиларига ўз даврининг номдор футболчилари мураббийлик қилиб келишмоқда. Жумладан, 1996-97 йилларда туғилган ёшларга ўз вақтида «Дўстлик» ва «Самарқанд-Динамо» сингари жамоаларда тўп сурган Сергей Лошак футбол сирларини ўргатиб келаётган бўлса, 1998 йилда туғилган болаларга машҳур ҳимоячи Юрий Винтовкин устозлик қилиб келади. 1999 йилда туғилган ўсмирлар эса Даврон Досумов ҳамда собиқ «Пахтакор»чи Низом Нортожиевлардан футбол сирларини ўзлаштиришяпти. Қолган учта ёш тоифасига моҳир ярим ҳимоячи Алишер Бозоров мураббий саналади.

Жорий йилги Тошкент шаҳар биринчилигида «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари билан бир гуруҳдан «Бунёдкор-Академия», «Спартак-2», РКОР (Республика Олимпия заҳиралари коллежи), «Олмазор», «Юзработ», «Истиқлол-2», «Олимпик», «Сергели», «Чилонзор», «Тошкент City», 1-сон Тошкент шаҳар футбол мактаб интернати, 22-сон ОЗБЎСМ, 24-сон БЎСМ, 26-сон БЎСМ ҳамда ТАПОиЧ жамоаларининг ёш футболчилари ўрин олишган. 1-босқич ўйинларидан кейин «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби жамоаси умумий ҳисобда кучли бешликдан жой олиб туришибди. Бу эса ёш темирйўлчиларга ҳозир эгаллаб турган ўрнини сақлаб қоладиган бўлса кейинги босқичда нариги гуруҳда дастлабки 5 ўринни эгаллаган жамоаларга қарши баҳс олиб бориш имконини беради. Айни пайтда ёш футболчилар ёзги таътилга чиқишган. 2-босқич ўйинлари эса август ойининг иккинчи ярмида бошланади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 19:42, 13.07.2013.
Ўқилди: 4342 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5816]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5476]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3732]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3265]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2717]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2658]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2593]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2577]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2275]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [1925]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик