Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Барса»: Рэшфорд учун 30 миллион евро тўламаймиз

Баҳо:
+ | -

Ёзда "Барселона" "Манчестер Юнайтед"дан ҳужумчи Маркус Рэшфордни ижарага олди. Клублар ўртасидаги келишувда футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш банди кўрсатилган.

Испаниянинг Sport нашри "Барселона" Рэшфордни келаси мавсумда ҳам сақлаб қолмоқчи экани ҳақида ёзмоқда. Аммо шу билан бирга, каталонияликлар сотиб олиш опциясини фаоллаштириш ва 30 миллион тўлаш ниятида эмас.

"Барселона"да клуб Рэшфорднинг арзонроқ трансфер нархи ёки иккинчи ижараси борасида келиша олишига ишонч бор. "Кўк-анорранглилар" "Манчестер Юнайтед"нинг музокаралардаги позицияси у қадар кучли бўлмайди, деб ҳисобламоқда.

Якшанба куни Маркус Рэшфорд "Севилья" дарвозасини ишғол қилди, аммо "Барселона" 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Киритилди: 21:30, 06.10.2025.
Ўқилди: 2934 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик