Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус 2-2 Лацио
09/02 01:00 Валенсия 0-2 Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

«Бавария» ҳозир Европанинг энг кучли жамоасими?

Баҳо:
+ | -

Лотар Маттеус "Бавария"ни ҳозирда Европанинг энг яхши жамоаси деб атади.

Мюнхенликлар 6 ўйинда 18 очко жамғариб, Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

"Бавария"нинг ҳозирги натижалари ҳайратланарли. Мюнхенликлар "Айнтрахт"га қарши баҳсда ўз кучини кўрсатди.

Менимча, "Бавария" ҳозир Европанинг энг яхши жамоаси. Ва гап фақат натижаларда эмас.

Жамоа ҳақиқатан ҳам ўйиндан завқ олаётгани кўриниб турибди. Жамоа ичида аниқ тузилма мавжуд. Европанинг бошқа кўплаб етакчи клубларида ҳозирча йўқ.

Масалан, Жуд Беллингем ёки Винисиус ҳақида тинимсиз гапириладиган "Реал". Ёки молиявий аҳволи туфайли доимий норозилик ҳукм сураётган "Барселона"ни. Яна "Ливерпуль", у ерда кўп пул сарфланди, аммо шу билан бирга жамоа ичида ҳасад ҳам пайдо бўлди.

Тасаввур қилинг, "Бавария" Ламин Ямални ўз сафига қўшиб олса - ҳақиқий хаос юзага келади.

Сўнгги йилларда бу муаммо мюнхенликларда ҳам пайдо бўлди, чунки юлдузлар катта маошлар эвазига шартнома имзолади, бошқа ўйинчилар ҳам тахминан шунча маош олишни хоҳлади. Айнан шунинг учун Ули Хёнесс бу мавсум олдидан, масалан, маошлар структураси борасида аниқ чегарани белгилаб қўйганди.

"Бавария"да ҳамон яхши футболчилар кўп, аммо ҳар ким ўз ролини билади. Бу Венсан Компанининг катта хизмати, чунки мураббий жамоанинг ҳар бир футболчисига ўз ўрнини белгилаб берганига ишончим комил", - деди "Бавария"нинг собиқ футболчиси Лотар Маттеус.

Киритилди: 13:03, 07.10.2025.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.