Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Боруссия Д" ҳимоячиси клубда йилига 10 миллион евро маош олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Нико Шлоттербек Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, унинг доирасида у йилига 10 миллион евро маош олиши мумкин. "Бавария" ва "Реал" вазиятни кузатиб бормоқда.

Bild хабарига кўра, "Боруссия" ҳимоячиси Нико Шлоттербек янги шартномада йилига кафолатланган 10 миллион евро маош кўрсатилишини талаб қилмоқда. Футболчи мениск жароҳатидан тузалганидан сўнг, эҳтимолий янги шартнома ҳақидаги гап-сўзлар дарҳол бошланди. Футболчининг ўзи getfootballnewsgermany.com хабарига кўра, музокараларга қуйидагича изоҳ берган:

- Тўғрисини айтсам, янги шартнома масаласи бунчалик тез ҳал бўлади, деб ўйламайман.

Ҳозирда клубнинг энг кўп маош олувчи футболчиси Никлас Зюле бўлиб, у йилига 14 миллион евро маош олади, аммо унинг шартномаси якунига етмоқда, шунинг учун "Боруссия"да Шлоттербек билан янги шартнома тузиш учун маблағ бор деб ҳисобланади.

Узоқ давом этган музокаралар фонида футболчига керакли шартларни таклиф билан чиқишга тайёр турган "Реал" ва "Бавария" ҳам пайдо бўлди. Мюнхенликлар ҳозирда Дайо Упамекано билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда ва кўп нарса унинг натижаларига боғлиқ.

Шлоттербекнинг "Боруссия" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган ва агар улар келиша олмаса, келаси ёздаёқ футболчи трансферга қўйилади.

Киритилди: 18:27, 07.10.2025.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7558]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4258]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3334]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3283]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2855]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2399]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1690]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1631]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1576]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик