Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Ҳуссам Ҳассан Иорданиянинг 28 кишилик рўйхатини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Иордания миллий терма жамоасининг мисрлик бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан терма жамоанинг Осиё кубоги-2015 ва ЖЧ-2014 саралаш баҳсларига тайёргарлик учун 28 нафар футболчини таклиф қиладиган бўлди.

Иордания 15 август куни Сурияга қарши Осиё кубоги саралаш баҳсини Теҳрон шаҳида ўтказади. Ўзбекистон билан ЖЧ-2014 саралаш баҳслари эса 6 ва 10 сентябрь кунлари ўтказилади.

Иордания футбол ассоциацияси расмий сайтининг хабар беришича, бўлажак ўйинлар учун бош мураббий кенгайтирилган рўйхатни эълон қилган ва уларнинг ичида терма жамоага номзод футболчилар ажратиб олинади. Рўйхатдан 4 нафар дарвозабон ўрин эгаллаган.

Дарвозабонлар: Амир Аҳмад, Абдул Саттор, Абдулла Зубий, Салоҳ Массад;
Ҳимоячилар: Анас Бани Ёсин, Муҳаммад Мстафо, Халил Бани Аттия, Босим Фатҳий, Муҳаммад Димейрий, Удай Заҳрон, Иброҳим Заваҳра, Муҳаммад Мунир, Шоди Абу Ҳашҳаш, Саид Морган, Баҳоъ Абдул Раҳмон;
Ярим ҳимоячилар: Эссам, Амир Дийб, Удай, Абдулла Дийб, Аҳмад Хайл, Ҳамза Дардур, Ёсин ал-Бахт, Аднан;
Ҳужумчилар: Мусаъб, Аҳмад Самир, Тоир, Ҳассан Фаттоҳ.

Бош мураббий бугундан бошлаб, ҳар ҳафтанинг якшанба ва душанба кунлари 3 ҳафта давомида мазкур таркиб билан машғулот ўтказади. Келаси ҳафтанинг пайшанба кунидан Иордания кубоги баҳслари бошланади. Ҳуссам клублардан терма жамоа аъзоларига шароит яратиб беришни сўради.

"Биз футбол ассоциацияси раҳбарияти билан гаплашдик ва ушбу вақт терма жамоа футболчилари билан машғулот ўтказиш учун қулай вақт деган қарорга келдик. Клублар мусобақаларда иштирок этиши кераклиги ҳам инобатга олинди", дейди мисрлик мутахассис.

Манба: www.aljazeerasport.net
Киритилди: 07:58, 14.07.2013.
Ўқилди: 7541 марта.
Фикрлар: 55 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.