Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Швециялик вингер: «Барса»да ўйнаш орзум эди»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" вингери Руни Барджи клубда ўйнашни орзу қилганини айтди. Швециялик ўтган ёзда Даниянинг "Копенгаген" клубидан "кўк-анорранглилар" сафига қўшилганди. 19 ёшли футболчи Ла Лигада Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида 4 та ўйинда майдонга тушишга улгурди.

"Мен ҳар доим "Барселона"га ўтишни орзу қилардим. Мен шунчаки бир кун келиб бу ерда бўлишимга ишонишим керак эди," - дея Барджининг сўзларини келтиради Barca Universal.

18 октябрь куни Каталония гранди навбатдаги ўйинини "Жирона"га қарши ўтказади. Айни пайтда амалдаги чемпионлар Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:15, 08.10.2025.
Ўқилди: 1197 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик