Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Алишер Никимбаев Ўзбекистон миллий жамоасига Фабио Каннаваро бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бошқармаси собиқ раҳбари Алишер Никимбаев Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақида фикр билдирди.

«Каннаварони Ўзбекистон терма жамоасига тайинлаш — таваккал қадам. Федерация ўзи истаганидек хорижлик мураббий топди. Лекин қўрқинчли томони — жамоани терма даражасида иш тажрибаси бўлмаган мураббий бошқармоқда. Умид шундаки, Каннаваро футболни яхши тушунади. У спортни ичи-ичидан билади, шунинг учун бу ишни бажара олиши мумкин. Ҳамма иш унинг ҳиссиётига боғлиқ. Лекин мени безовта қилган жиҳат — Каннаваро терма жамоани ҳеч қачон тўлиқ бошқармаган. Бу ҳар куни жамоа билан ишлашдан фарқ қилади. Терма билан фақат йиғинларда учрашиш — бошқа нарса», — деди Никимбаев.

6 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси матбуот хизмати Фабио Каннаваронинг бош мураббий сифатида расман тайинланганини маълум қилди. 52 ёшли мутахассис терма жамоани 2026 йилги Жаҳон чемпионатида бошқариб боради.

Аввалроқ Каннаваро Хитой терма жамоаси, «Удинезе», Загребнинг «Динамо», «Беневенто», «Ан-Наср», «Гуанчжоу Эвергранд» ва «Тяньцзинь Цюаньцзянь» клубларида мураббий сифатида фаолият юритган.

Манба: metaratings.ru
Киритилди: 16:34, 08.10.2025.
Ўқилди: 2596 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.