Франциянинг «Марсель» клуби яримҳимоячиси Матье Валбуэнага Каталониянинг «Барселона» клуби қизиқмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар 28 ёшли Франция терма жамоаси футболчиси билан алоқага чиқишган. Улар футболчининг кўчиб ўтиш имкониятларини муҳокама қилишмоқда.
«Барселона» Валбуэнани жамоани тарк этиб, «Бавария» ёки «Манчестер Юнайтед»га ўтиши кутилаётган Тиаго Алькантара ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Валбуэнанинг клуби билан шартномаси 2017 йилда ниҳоясига етади. Унинг трансфер суммаси 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.