Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Фабио Каннаваро: «Машғулотларда ишлаган ғояларимиз иш берди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кеча айтганимдек, ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак. Учрашувни яхши бошладик. Машғулотларда ишлаган ғояларимиз иш берди. Футболчилар мени эшитаётганидан мамнунман. Бироқ ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди. Энди менда футболчилар ҳақида кўпроқ маълумот бор.

Негативлар доимо бўладиган ҳолат. Шу вақтга қадар танқидлар бўлмаганми? Албатта, бўлган. Лекин уларга эътибор қаратмайман. Доимо ўз ишим ҳақида ўйлайман. Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак. Мен футболчиларга бироз агрессив бўлишларини айтдим. Тўпсиз ўйнаш устида ишлашимиз керак. Рақиб прессинг қилмаган тақдирда ҳам бунга тайёр бўлиш керак. Биринчи гол машғулотлар меваси.

Пенальтини футболчилар амалга оширади, бироқ аввал уни ҳис қилиш керак. Бунинг устида ишлашда давом этамиз. Футболда ҳамма нарсани машғулотлар орқали ривожлантириш мумкин. Файзуллаевнинг ҳолати яхши; бу борада шифокорлар билан гаплашдик.

Ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак. Ғалаба қозонаётган вақтда кўпроқ назоратга урғу бериш зарур. Ҳисоб 2:0 бўлиб турган вақтда оддий ҳолда тўпни йўқотдик; рақибга имкон бермаслик энг муҳими. Бироқ футболчилар мен улардан сўраганимни бажара олишди.

Тўп назорати устида ишлашимиз зарур. Майдонда 90 дақиқа давомида фақат югуриш имконсиз. Шу сабаб, футболчилардан бир-бирини яхшироқ тушуниш талаб этилади.

Бизнинг футбол кўп нарсани ўз ичига олади. Умид қиламанки, футболчилар билан кўпроқ гаплашамиз. Гарчи доимо бирга бўлмасакда, уларга ишонч бериб, видеолар орқали ишлашга ҳаракат қиламиз", — деди Каннаваро.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 20:50, 09.10.2025.
Ўқилди: 2754 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик